24 май куни эрталаб соат 08:52да Тошкент метросида ҳаракатланаётган поезд техник сабабларга кўра Ҳамид Олимжон бекатида тўхтаган.
Бу воқеа ҳайдовчи томонидан поезд носозлигини аниқланиши муносабати билан содир бўлди, дея хабар беради «Тошкент» метрополитени УК.
Кўрсатмага кўра, йўловчилар туширилди ва поезд захирага «Пахтакор» станциясининг берк қисмига жўнатилди. Йўналиш бўйича орқадан келаётган поезд йўловчиларни олиб, жадвалга мувофиқ ҳаракатланишни давом эттирган.
Метро маъмурияти ушбу воқеа сабаб узр сўраган.
Аввалроқ, метрода поездлар бир томонлама ҳаракатланиб, «Амир Темур хиёбони» барча йўловчилар поездлардан туширилгани хабар
берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter