Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини огоҳлантирди

Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига кўра, бугун Тошкентда шамол ва қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда.
Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин.
Шу сабабли пойтахт ҳокимлиги аҳолига огоҳлантирди.
«Шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.
Барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини, автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз» - дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter