Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент туманида «Lacetti» автомобили каналга тушиб кетди

Тошкент туманида «Lacetti» автомобили каналга тушиб кетди

Фото: ФВВ

Бугун, 2022 йил 4 апрель куни соат 11:22 да Тошкент вилояти, Тошкент тумани ФВ бўлимига «Кўктерак» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Захариқ» каналига ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб «Lacetti» русумли автомобиль тушиб кетганлиги  ҳақида хабар келиб тушган.

ФВВ хабарига кўра, зудлик билан ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб боришган. Махсус техникалар ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг