Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 14 ёшли бола қариндошини отиб қўйди

Тошкент вилоятида 14 ёшли бола қариндошини отиб қўйди

Тошкент вилоятида 14 ёшли фуқаро Э.Э. 2007 йилда туғилган қариндошини пневматик қуролда отиб қўйди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 2 август куни 14 ёшли Э.Э. Тошкент вилояти Паркент тумани “Ёшлик” маҳалласида яшовчи тоғасининг уйига меҳмонга келган. У ерда 2007 йилда туғилган М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан. Шундан сўнг 14 яшар Э.Э. эҳтиётсизлиги оқибатида пневматик қуролдан ўқ отиб, 15 ёшли М.Т. нинг чап кўкрак соҳасига тан жароҳати етказган.

Натижада фуқаро М.Т. олган тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат Тошкент вилоятидаги маҳаллаларда сектор раҳбари ва масъуллар томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар доирасида муҳокама қилинди.

Тадбирда 7 ой давомида “Ёшлик” МФЙ профилактика инспектори капитан Р. Нишонов томонидан амалга оширилган ишлар ва маҳалланинг криминоген вазияти ҳақидаги ҳисоботи тингланди ва муҳокама қилинди. Жиноятчилик бўйича “қизил” тоифага кирган шу ва бошқа маҳаллалардаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича ишларни жадаллаштиришни кун тартибига қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг