Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 27 экстремист ушланди

Тошкент вилоятида 27 экстремист ушланди

“Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли, тезкор-профилактик тадбири давомида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

Хусусан, Тошкент вилоят ИИББ, Прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳри, Оҳангарон ва Чиноз туманларида ўтказилган “тезкор тадбир” давомида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган 27 нафар шахс аниқланиб ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг