Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида олтита машина ўзаро тўқнашиб кетди

Тошкент вилоятида олтита машина ўзаро тўқнашиб кетди

Ижтимоий тармоқларда 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ изоҳ берган. 

Ушбу ҳолат бугун, 23 июнь куни соат тахминан 13:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани худудидан ўтган «Олмалиқ-Тошкент» автомобиль йўлининг 13-километрида содир бўлган.

Қайд этилишича, Captiva, Lada Largus, Nexia 3, Shinerfly (микроавтобус), Damas ва Howo русумли юк автомобили бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган вақтларида олдинма-кетин урилиши натижасида авария юз берган.

Ушбу тўқнашув натижасида Nexia 3 русумли транспорт воситаси йўловчиси Т.Г.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, дейилади хабарда.

Бошқа ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, дала майдонида содир бўлган ёнғиндан ҳосил бўлган қора тутун ҳайдовчиларни бошқа автоуловларни кўрмай қолишига сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг