Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо юз берди

Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо юз берди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо юзага келаётгани тасвирланган видеолар тарқалди.

«Uzbekistan Airports» вазият бўйича расмий баёнот билан чиққан.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо кузатилмоқда. Бу вазият аэропортни багаж аравачалари билан таъминлаб келган «Abadiya Trade» компанияси томонидан шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши муносабати билан юзага келган.

Айни пайтда «Uzbekistan Airports» Handling компанияси Тошкент халқаро аэропорти учун янги юк аравалар харид қилиш орқали муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Яқин кунларда аэропортга 1000 та янги юк аравалари етказиб берилиши кутиляпти. Таъкидланишича, унга қадар аэропорт ходимлари йўловчиларга, айниқса, аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам беради.

«Uzbekistan Airports бошқарув компанияси юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўрайди ва муаммони имкон қадар тезроқ ҳал этишга ваъда беради», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг