Тошкентда 3 нафар ишчи тупроқ тагида қолиб кетган, қидириляпти – ФВВ
Бугун, 11 октябрь куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отрядининг 16 нафар қутқарувчилари томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб бориляпти.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ ҳамда ИИБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter