Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 32 ёшли фирибгар 2,4 миллиард сўмни «ухлатиб кетди»

Тошкентда 32 ёшли фирибгар 2,4 миллиард сўмни «ухлатиб кетди»

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси 1986 йилда туғилган эркакка нисбатан жиноят иши очди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, у уч нафар тошкентлик фуқародан 2,4 миллиард сўм пул олган. Хориждан нефт ишлаб чиқарувчи ускуна олиб келишни ваъда қилган фирибгар бу пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Шу тариқа 32 ёшли «тадбиркор»га жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан жиноят иши очилди. «UzNews.uz» нашрининг аниқлик киритишича, айбланувчи жабрланувчиларнинг бирига 108 миллион сўмни тўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг