Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир гуруҳ вояга етмаганлар «томоша кўрсатди»

Тошкентда бир гуруҳ вояга етмаганлар «томоша кўрсатди»

Ижтимоий тармоқларда танасини транспорт воситасидан чиқариб ҳаракатланган ва хавфли манёврни амалга оширган шахсларнинг видеоси тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Жорий йилнинг 16 январга ўтар кечаси Олмазор тумани Янги Олмазор кўчасида 2005 йилда туғилган Ш.С. (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмас) ижарага олинган Monza русумли автомобилда давлат рақамини ечиб ҳаракатланган. Ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасида танишлари 2006 йилда туғилган М.A., 2006 йилда туғилган М.Л., 2009 йилда туғилган И.A.лар ҳам бўлган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Транспорт воситасини бошқарган Ш.С. йўловчилар М.Л. ва И.A.лар танасини транспорт воситасидан чиқариб ҳаракатланишига йўл қўйган ва уларнинг ҳаётини хавф остига солган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганларнинг ота-онасига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига («Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик») асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг