Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда дорифурушлар қўлга олинмоқда

Тошкентда дорифурушлар қўлга олинмоқда

Фото: Прокуратура департаменти.

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган

Унда фуқаро Ш.Ч. бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 518 дона “Регапин” ва “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг