Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган «Орландо»да ёнғин чиқди

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган «Орландо»да ёнғин чиқди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси

Бугун, 26 февраль куни тахминан соат 08:15 ларда Учтепа тумани КХАЙ кўчаси 16-уй қаршисида «Орландо» русумли автомашина ёниб кетди.

Маълум қилинишича, 2004 йилда туғилган  М.О. бошқарувидаги автомашинанинг ҳаракатланиб кетаётган вақтда мотор қисмида, электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин фавқулода вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

«Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишларини ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг