Тошкентда мактаб ўқувчиси ёнидан автомат топилди

Тошкентдаги 5-сонли мактабнинг 10-синфида ўқийдиган ўқувчи мактабга пневматик автомат олиб келгани аниқланган. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар берди.
Шунингдек, унинг ёнидан ниқоб, пневматик ўқ ҳам топилган. Ашёлар танаффус вақтида профилактика инспектори сумкаларни текширганда аниқланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар боланинг ўзи ва ота-онаси билан суҳбатлашганлар.
Шу ўринда эслатиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сон қарори 2-бандига мувофиқ, пневматик қурол ўқотар қуролга кирмаслиги тўғрисида тушунча берилган.
Шу муносабат билан, ички ишлар органлари томонидан фуқароларга пневматик қуролни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш-олиб чиқиш, республика ҳудудида сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ёки бошқа турдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар берилиши кўзда тутилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter