Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда метро бузилиб қолди

Тошкентда метро бузилиб қолди

Бугун, 13 ноябр куни соат 09:15 лар атрофида «Ўзбекистон» йўналишининг Алишер Навоий бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.

«Тошкент метрополитени» ДУК хабар беришича, ҳодиса натижасида ушбу ҳаракат таркиби тоннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.

Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслиги мақсадида, ҳаракат таркиби ортдаги 39-сонли таркиб орқали тиркамага олиниб, текширув йўлагига олиб борилган.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг