Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қулаб тушган бино бўйича расмий маълумот берилди

Тошкентда қулаб тушган бино бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда баланд бинонинг қулаб тушиши акс этган видео тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Бугун, 31 март куни ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларидан бирида бинонинг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Aслида, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг Aмир Темур кўчасида жойлашган собиқ «Aурум» ресторани жойлашган бинони режали бузиш ишлари акс этган тасвирлардир.

Маълумот учун, ушбу жойда кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган. Ушбу ишлар барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда девор билан ўраб олиниб, бузиш ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг