Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан уй олиб беришни ваъда бериб, фирибгарлик қилганлар қўлга олинди

Тошкентдан уй олиб беришни ваъда бериб, фирибгарлик қилганлар қўлга олинди

Фото:«Xabar.uz»

2018 йил октябрь ойида «Bama Biznes» корхонаси раҳбари Х.Э. ва унинг шериги Ж.Х.лар, Яшнобод туманида яшовчи Л.Ҳ. исмли аёлга «Bama Biznes» МЧЖ томонидан қурилаётган янги уйлардан уч хоналигини олиб беришликларини айтишган. 

2019 йил 25 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, улар алдов йўли билан аёлдан 12000 АҚШ долларини олишган ва шу кунга қадар ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Э. ва Ж.Х.лар ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг