Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда хитойликни «шилиб» кетишди

Тошкентда хитойликни «шилиб» кетишди

Фото: Тергов Департаменти.

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида яшовчи Хитой фуқароси 36 ёшли Т.В.нинг яшаётган хонадонига ўғрилар кирган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Воқеа 31 май куни соат тахминан 08:30 лар атрофида содир бўлган.

Гумондорлар хонадон ётоқхонасидаги шкафга ўрнатилган ва ичида 265 000 АҚШ доллари бўлган темир сейфни олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: Тергов Департаменти.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи 24 ёшли Ж.М., Р.Л., 19 ёшли Н.Ж., Б.М., 20 ёшли О.О. ва 23 ёшли Т.А.лар содир этганлиги аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг