Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ЙТҲ содир бўлди. Жабрланганлар бор

Тошкентда ЙТҲ содир бўлди. Жабрланганлар бор

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Бугун, 4 октябрь куни соат 17:00 лар атрофида, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган «Туркистон» тўйхонаси яқинида ЙТҲ содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Ласетти» ҳамда ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган С.Ғ. бошқарувидаги «Nexia» русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, «Nexia»да ёнғин юзага келган.

Натижада «Nexia» русумли автомобиль йўловчиларидан бири тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Юзага келган ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг