Тошкентда йўловчи ташувчи автобусда ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 14:50 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган З.С. 12-сонли автобус саройига тегишли бўлган, 01 159 FCA давлат рақам белгили, йўловчи ташувчи автобусни 47-йўналишда бошқариб кетаётган вақтида, автобуснинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter