Тошкентдаги «Экобозор»да ёнғин содир бўлди

Бугун, 28 октабр куни соат 06:58 да Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани «Бўстон» МФЙ, Беруний кўчасида жойлашган «Экобозор» мажмуасида ёнғин содир бўлди.
Бешта ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилган.
Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг 80 кв.м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв.м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Савдо мажмуасининг 7000 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter