Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги корхонада йирик ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги корхонада йирик ёнғин содир бўлди

Бугун, 25 май куни соат 02:30 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани «Миришкор» МФЙ Чирчиқ бўйи кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектида ёнғин юзга келди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ёнғин чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида сиғимни ёрилиб кетиши натижасида юзага келган.

Ёнғинни бартараф этиш учун 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:32 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин  соат 03:09 да ўраб олинган ва соат 03:16 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 150 кв.м майдонда чиқинди мой маҳсулотлари ёниб кетган.

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган йўқ», – дейилади ФФВ берган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг