Тошкентдаги «Тўй либослари» дўконида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрида қиш кунларида яна бир ёнғин ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармасидан таҳририятимизга хабар беришди.
Аниқланишича, шу йилнинг 3 январ куни соат 23:16 ларда Шайхонтоҳур туман Гулобод мавзесида жойлашган «ЯТТ Маҳмудова Муқаддас Акбаровна»га қарашли «Тўй либослари» дўконининг соябон шифт қисми 5 квадрат метр майдон ёнган.
Ўт ўчирувчилар соат 23:21 да етиб келган. Ёнғин соат 23:27 да ўчирилган. Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter