Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилмоқда

Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилмоқда

Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент фармони эълон қилинди. Унга кўра, президент администрацияси раҳбарига қатор янги ваколатлар берилди

Президент администрацияси раҳбари ваколатлари:

-Президент маслаҳатчилари ўринбосарлари ва Администрация таркибий бўлинмалари бошлиқлари ўринбосарлари, Комплаенс хизмати бошлиғи, Канцелярия мудири ҳамда Администрация бошқарув ходимлари, шу жумладан, мазкур лавозимларга илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш.

Бунда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилгунига қадар ҳам мазкур ходимларга тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларда Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ходимлар учун назарда тутилган барча ҳуқуқлар, имтиёзлар, кафолатлар, ваколатлар ва бошқа қоидалар, шу жумладан, давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома беришнинг алоҳида тартиби татбиқ этилади;

- Администрация ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш;

-лойиҳавий бошқарув тамойили асосида ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар ва экспертларни, шу жумладан, олимлар, илмий изланувчилар ва тадқиқотчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилиш (ишга олиш), уларнинг натижалари сифати мониторингини таъминлаш, шу жумладан, Администрация фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан;

маҳаллий ва хорижий мутахассислар ва экспертларга хизматлари учун ҳақни (иш ҳақини) миллий ёки чет эл валютасида тўлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини мустақил белгилайди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу фармонга кўра АОКА тугатилди. Шунингдек, аввалроқ администрация раҳбарига бешта ўринбосар тайинланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг