Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда табиий офат қурбонлари сони яна кўпайди

Туркияда табиий офат қурбонлари сони яна кўпайди

Фото: «Mymoscow.info»

Туркияда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони саккизтага, жароҳатланганлар сони эса 864 кишига етди, деди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошлиғи Фаҳреттин Кожа.

Аввалроқ ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони олти кишига, жароҳатланганлар сони 410 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.

«Манавгатда (Aнталия вилояти) содир бўлган ёнғинлар натижасида жами 7 киши ҳалок бўлди. Ёнғиндан зарар кўрган 507 кишидан 497 нафари шифохонадан уйига рухсат берилди. Мармарис ва Бодрумда содир бўлган ёнғинлардан зарар кўрган 203 кишидан 186 нафари тузалди. Мармарисда бир киши вафот этди. Мерсиндаги ёнғинда жабрланган 154 кишининг ҳаммаси даволанди», — деб ёзади Кожа Twitterда.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли маълум қилишича, сўнгги кунларда Туркияда 107 ўрмон ёнғинлари ўчирилди, Aнталия ва Мугланинг курорт вилоятларидаги бешта ёнғин назоратга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг