Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганч шаҳрида автобус йўловчилари ҳалок бўлди

Урганч шаҳрида автобус йўловчилари ҳалок бўлди

Бугун, 2022 йил 12 май куни соат 14:30ларда Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий-Шерозий-Ғ.Ғулом кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1949 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Lada-2194 русумли ҳамда ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, автобус йўловчилари, 1961 йилда туғилган М.М. ҳамда 2000 йилда туғилган М.Ў.лар тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек,  Lada-2194 русумли автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг