Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйчида 25 минг долларлик «савдо» барбод бўлди

Уйчида  25 минг долларлик «савдо» барбод бўлди

Фото:«Xabar.uz»

Уйчида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 25 минг долларлик савдонинг «белига тепишди». Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Гап шундаки, С.Ж. ва Б.К. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Б.О.га умумий вазни 266,48 грамм бўлган уч дона «Плат»  номли металлни қимматбаҳолигига ишонтириб, сотишмоқчи бўлишади. Металлнинг  ҳар граммини 900 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 25 000 АҚШ долларига  баҳоланади, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланади.

Экспертиза хулосасига кўра, қонунбузарлардан олинган уч дона қизғиш рангли қуйма металл бўлаклари таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг