Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Каннабис» етиштираётган фуқаронинг хонадонидан «марихуана» ҳам чиқди

«Каннабис» етиштираётган фуқаронинг хонадонидан «марихуана» ҳам чиқди

Ўз истеъмоли учун «каннабис» етиштирган фуқаронинг хонадонидан «марихуана» ҳам топилди.

Бухоро вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, томорқасида «каннабис» етиштирган фуқаронинг яшаш хонадонидан «марихуана» ҳам топилган.

Маълумотга кўра, Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2024» тадбири давомида Бухоро шаҳрилик фуқаро С.Ҳ.нинг экин ери кўздан кечирилган.  Унда марказий пояси ва илдизига эга, яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, бўйи 60 см.дан 140 см.гача, поясининг диаметри 1,5-2,5-см.гача бўлган таъқиқланган 8 туп «каннабис»  ўсимлигини етиштиргани аниқланган. Шундан сўнг яшаш хонадонининг ички уйларида ҳам қонун доирасида текширув ишлари олиб борилган. Ушбу жараёнда соф вазни 2,41 граммга тенг бўлган қуритилган ҳолдаги «марихуанна» гиёҳвандлик воситасини ҳам яширин равишда сақлаб келгани ошкор бўлган.

С.Ҳ.нинг хатти-ҳаракати Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Айбдор барча гиёҳвандлик воситаларини ўз истеъмоли учун етиштириб, сақлаб келаётганини билдирган. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, С.Ҳ.га нисбатан бир йилу олти ой озодликни чеклаш жазоси қўлланилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг