Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани» хабарига расмий муносабат билдирилди

 «Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани» хабарига расмий муносабат билдирилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

«Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади», дейилади муносабатда.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг