Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Халқ банки»нинг уч нафар ходими меҳнат фаолияти вақтида ҳалок бўлгани тасдиқланди

«Халқ банки»нинг уч нафар ходими меҳнат фаолияти вақтида ҳалок бўлгани тасдиқланди

Фото: Банкир кундалиги

АТ «Халқ банки»нинг уч нафар ходими меҳнат фаолияти вақтида ҳалок бўлгани расман тасдиқланди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 6 ноябрь, шанба куни АТ Халқ банки Нурота туман филиалининг уч нафар ходими мудҳиш автоҳалокат оқибатида вафот этганди.

Банк ходимларининг дам олиш куни нима юмуш билан марказга чақирилгани ҳақида жамоатчиликда саволлар пайдо бўлганди.

Ушбу ҳолат юзасидан махсус текширув ўтказиш комиссиясини тузиш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи тайёрлангани хабар қилинганди.

Мазкур ҳолат махсус комиссия томонидан тўлиқ ўрганилган.

Ўрганиш натижасида вазият меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодиса деб топилиб, жабрланувчиларнинг ҳар бирига тегишли далолатнома тузиш юзасидан банк бошқаруви раиси ва Навоий вилоят филиалига кўрсатма киритилган.

Шунингдек, махсус текшириш материаллари Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг