Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди

Хитой-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди

Бугун, 29 апрель тонгида Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор минтақасида, Тожикистон чегарасига яқин ҳудудда 5,2 балли ер қимирлаши кузатилди.

Гонконгдаги сейсмология обсерваторияси маълумот беришича, ер ости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 08:23 да кузатилган бўлиб, зилзила маркази Қошғар шаҳридан тахминан 190 километр ғарбда жойлашган. Ер ости силкинишлари қанчалик чуқурда содир бўлгани аниқ эмас. Ҳозирча жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта (23 апрель) Тибетда 6,3 балли зилзила кузатилганди. Худди ўша куни ва деярли бир пайтда (соат 23:15 да) Ҳиндистоннинг Аруначал-Прадеш штатида ҳам 6,1 балли ер ости силкинишлари қайд этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг