Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда ўз қизига руҳий зўравонлик ўтказган ота беш суткага қамалди

Хоразмда ўз қизига руҳий зўравонлик ўтказган ота беш суткага қамалди

Фото:«Time.kz»

Хива туманида яшовчи вояга етмаган Нафосат (исми ўзгартирилган)нинг туман ИИБ томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун бериладиган ҳимоя ордери бўлишига қарамай ичкиликни касб қилган отаси ва амакиси унга руҳий зўравонлик ўтказишда давом этган.

Жабрланувчи судга мурожаат қилиб, отаси унга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлар қилишни, ҳақоратлашни давом эттираётганини ва амакиси жанжал кўтариб, ўлдиришини айтиб таҳдид қилганлигини  маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судида томонлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаси эшитилиб қарор қабул қилинди. Унга кўра Ш. Қодиров(исм шарифи ўзгартирилган)  ва Ж. Қодиров(исм шарифи ўзгартирилган) МЖтКнинг 2061-моддаси билан тўғри малакаланган деб ҳисобланди.

Суд айбланувчиларнинг оилавий, моддий аҳволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 245, 309, 310, 311-моддаларини қўллаб, МЖтКнинг 2061-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди.

Ш. Қодиров ва Ж. Қодировга 5  сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, маъмурий қамоқнинг ҳар бир куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи қийматида қамоқ харажатлари ундирилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг