Хоразмдаги чойхонада бир оиланинг уч аъзоси ис газидан вафот этди

Жорий йил 20 февраль куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида жойлашган «Ортиқ ота» номли чойхонада, эгаси фуқаро К.О., унинг турмуш ўртоғи И.С., ҳамда фарзандлари З.О., О.О., ва Х.О.,лар чойхонанинг ошхонасида жойлашган газ ўчоғидан газ сизиб чиқиши натижасида ис газидан заҳарланганлар.
Натижада К.О., турмуш ўртоғи И.С., ва фарзанди Х.О., ҳодиса жойида вафот этишган, икки нафар фарзанди З.О., ва О.О.,лар кучли заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter