Яккабоғда ҳоким ўринбосари ЙТҲга учради

Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Бўри Файзиев ЙТҲга учради. Бу ҳақда «Nasafnews» нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ўринбосарнинг аҳволи айни пайтда қониқарли.
Яккабоғ ҳокими матбуот котиби берган маълумотга кўра айни пайтда ўринбосар шифохонада даволанмоқда.
«Автоҳалокат бўлган дейишди. Батафсил маълумотга эга эмасмиз. Аммо ҳозирда ўринбосарнинг аҳволи қониқарли», – дейди ҳокимнинг котиби Шерзод Ҳасанов.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрь ойида Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ҳам ЙТҲга учраганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter