Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тўрт автомобил ЙТҲга учради. 9 ёшли бола ҳам жабрланган

Тошкентда тўрт автомобил ЙТҲга учради. 9 ёшли бола ҳам жабрланган

Яккасарой тумани ҳудудидаги кичик халқа автомобиль йўлида тўртта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2022 йил 6 октябрь куни тахминан соат 13.30 ларда юз берган.

ЙТҲда 2000 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги «Nexia-3», 1987 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги «Spark», 1993 йилда туғилган Б.С. бошқарувидаги «Nexia-3» ва 1980 йилда туғилган Д.Г. бошқарувидаги «JETOUR» русумли транспорт воситаларии тўқнашган.

Дастлабки олинган маълумотга кўра ЙТҲнинг сабаби: «Nexia-3» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси К.Х. йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатланган ва бошқа транспорт воситаси билан тўқнашган. Натижада тўртта автомашина иштирокидаги ЙТҲ содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида «Spark» автомашинаси ҳайдовчиси, шунингдек йўловчиси – вояга етмаган 2013 йилда туғилган Ж.Ж. тан жароҳатлари олиб тиббиёт муассасасига олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг