Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгиҳаёт туманида цех ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида цех ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида цех ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди

1 май куни соат Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, "Хушнуд" МФЙ ҳудудида жойлашган, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. 

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин  қуршаб олиниб, ўчирилди. 

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. 

 Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун технопаркда содир бўлган ёнғинда икки кишининг жасади топилганди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг