Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ярим тунда Бўрижар каналига тушиб кетган шахс қутқарилди

Ярим тунда Бўрижар каналига тушиб кетган шахс қутқарилди

Бугун, 23 июль куни соат 01:56 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баҳодир кўчасидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналига бир фуқаро қўлини ювиш мақсадида бориб, эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганлиги ва уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб ФВБга хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва махсус қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони соғ саломат сувдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

Шундан сўнг, тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Фуқаронинг аҳволи яхши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг