Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнобод туманида йирик ёнғин содир бўлди

Яшнобод туманида йирик ёнғин содир бўлди

Бугун, 3 ноябрь куни соат 10:40 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Жарқўрғон 3-берк кўчаси 163-уйда жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

ФВВ хабарига кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса рўй берган ҳудудга соат 10:45 да етиб борган. Соат 11:24 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 11:54 батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган. 

Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг