Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнободда жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди

Яшнободда жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди

Бугун соат 19:31да Яшнобод туманидаги Авиасозлар 3-тор кўчасида жойлашган овқатланиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 19:37да етиб бориб, ёнғинни соат 20:07 да тўлиқ бартараф этган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Офат натижасида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони зарарланган бўлиб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 400 кв.м майдони сақлаб қолинган, тан жароҳати олганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг