Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўловчи «Афросиёб»да 9 минг доллардан зиёд пулини унутиб қолдирди

Йўловчи «Афросиёб»да 9 минг доллардан зиёд пулини унутиб қолдирди

Фото: ИИВ

Жорий йилнинг 13 апрель куни 762-сонли «Тошкент-Бухоро-Тошкент» йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездининг 5-вагонида ичида 8.850 АҚШ доллари, 1.930.000 сўм пул, иккита фуқаролик паспорти ва шахсий буюмлари мавжуд эркаклар қўл сумкаси йўловчи А.Қ. томонидан унутиб қолдирилган.

«Ушбу ҳолат Транспортда ХТББ Йўловчи поездларини кузатиш батальони ходими Ш.Худайберганов томонидан аниқланди.

Қўл сумкаси холислар иштирокида керакли ҳужжатлар асосида расмийлаштирилиб, ўз эгасига тўлиқ ва бешикаст ҳолда етказилди.

Фуқаро Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ЙПКБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди», дейилади ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг