Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда сув тошишига электр ўчиши сабаб қилинди. Энергетика вазирлиги буни рад этди

Юнусободда сув тошишига электр ўчиши сабаб қилинди. Энергетика вазирлиги буни рад этди

Пойтахтнинг Юнусобод тумани 5, 6, 7 даҳаларида техноген сув босиш ҳодисалари кузатилди.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ бунга электр тизимидаги узилишлар сабаб бўлганини маълум қилди.

Бунга жавобан Энергетика вазирлиги расмий муносабат билдириб, Юнусобод туманидаги 4-сонли қозонхонада 2-3 июль кунлари электр таъминотида ҳеч қандай узилиш юз бермаганини қайд этди.

Бугун, 2024 йил 3 июль санасида Юнусобод туманининг 6- ва 7-мавзеларида сув тошишига оид хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар «Сув таъминоти» АЖ матбуот хизмати томонидан воқеага ҳудуд яқинида жойлашган «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 4-сонли қозонхонада электр таъминоти узилиши сабаб бўлганлиги келтирилган.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ таркибидаги «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ Тошкент шаҳар «Сув таъминоти» АЖнинг мазкур баёноти ҳақиқатга мос эмаслигини билдиради ва 4-сонли қозонхонада 2-3 июль кунлари электр таъминоти билан боғлиқ ҳеч қандай узилиш юз бермаганини маълум қилади. Сув тошқинига қозонхона фаолиятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

4-сонли қозонхона 2024 йилнинг 2 июлидан 3 июлига ўтар кечаси барқарор ва штат режимида фаолият юритган.

Айни пайтда қозонхонага сув таъминотининг етарли даражада етказиб берилмаётганлиги сабабли мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ҳажми пасайтирилган, дейилади вазирлик баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг