Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада кетма-кет учта уй ёниб кетди

Зангиотада кетма-кет учта уй ёниб кетди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган уч уйда кетма-кет ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ФВБ хабар берди. 

Ушбу ҳодиса бугун, 20 октябрь куни  «Алоқа» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Соат 07:19 да бир неча дақиқа фарқи билан қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб келган. Ёнғин ҳодисаси уйларнинг 400 кв.м. қисмига зарар етказган.

Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг