Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев ходимларини «ҳайвон» ва «эшшак» дея сўккан раҳбарни жазолади

Зойир Мирзаев ходимларини «ҳайвон» ва «эшшак» дея сўккан раҳбарни жазолади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти молия бошқармаси раҳбари Файзулло Юсуповнинг ўз ходимини «ҳайвон», «эшшак» дея ҳақоратлагани аудиоси тарқалганди.

Унда онлайн йиғилиш ўтказаётган Юсупов Косон тумани молия бўлими мудирини ҳақорат қилгани маълум қилинган. Косон тумани молия бўлими мудири эса Юсуповнинг ҳақоратига эътироз билдириб, ўзини ҳимоя қилишга уринган. 

«Сен ҳайвонсан. Тўхтаб тур, сен бола. Сен факсограмма олмасдан туриб молия мудири бўлиб ўтирибсанми ҳали? Чиқар бу ноинсофни»,—дейди Юсупов. 

«Nasafnews» маълумотига кўра, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг молия бошқармаси бошлиғини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, Файзулла Юсуповга одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлиги, ходимларига қўпол муносабатда бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасининг биринчи бандига асосан «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг