Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Фото: iStock

2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи «1070» қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати («Ишонч телефони») фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича «Ишонч телефони» орқали бепул SMS-хабарнома юбориш тартиби жорий этилади. Бунда юбориладиган SMS-хабарномалар ижтимоий ахборот ҳисобланади.

Бундан ташқари, фуқаролар билан уларнинг ижтимоий ҳимояга доир ҳуқуқларини амалга ошириш ва давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан доимий ва манзилли мулоқот ўрнатилади.

2025 йил 1 февралдан, шунингдек:

  • Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар учун «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.
  • 30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат берилади.
  • Айрим чет эл юридик шахслари фойда солиғидан озод этилади.
  • Айрим жисмоний шахслар даромад ҳамда фойда солиғини 5 фоиз ставкада тўлайди.
  • Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик комиссиялари фаолияти тугатилади.
  • Ишсиз аҳоли ва камбағал оилалар аъзолари талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади.
  • Касбга ўқитилаётган камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларига стипендия тўланади.
  • Ижтимоий карта орқали спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун тўловни амалга ошириш тақиқланади.
  • Давлат боғчаларида ходимларнинг давомати «Болалар боғчаси» АТ орқали юритилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг