Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 миллионлик мол ўғриси қўлга тушди

14 миллионлик мол ўғриси қўлга тушди

Фото: «IIV.UZ»

2020 йил 7 ноябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра шу куни кечаси номаълум шахс Янгиқўрғон тумани ҳудудидаги дала майдонидан нархи 14.000.000 сўмлик 2 бош молини ўғирлаб кетган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Янгиқўрғон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори ва Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг