Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 ойда 15 минг нафардан ортиқ шахс жиноий жавобгарликка тортилган – Олий суд

3 ойда 15 минг нафардан ортиқ шахс жиноий жавобгарликка тортилган – Олий суд

Олий суд матбуот хизмати жорий йилнинг I-чораги давомида кўриб чиқилган жиноят ишлари юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ҳисобот джаврида 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилди.

108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.

Судланган шахслар сони 15 369 нафарни ташкил этиб, шундан 4 764 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 10 319 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 286 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 13 611 нафари эркак, 1 708 нафари аёл, 6 066 нафари ёшлар (шу жумладан 702 нафари вояга етмаган) ва 601 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

2 042 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 8 181 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 2 746 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 3 765 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

27 нафар шахсга кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг