Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

50 ёшида талончиликка қўл урган аёл

50 ёшида талончиликка қўл урган аёл

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 10 апрель куни 50 ёшли Н.Мадина Наманган шаҳар 5-кичик туманида жойлашган «Яшил деҳқон бозори»да бўла туриб, у ерга харид учун келган фуқаро 36 ёшли А.Раънонинг ёнидаги болалар аравачасидан телефон аппарати ва 445 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб олаётганида, буни А.Раъно кўриб қолган. Телефонини тортиб олишга уринган вақтида Н.Мадина уни қўли билан итариб юбориб, ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатган. 445 000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб ҳодиса жойидан қочиб кетаётганида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Мадинага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.     

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг