Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда ИИБ тезкор ходими жонига қасд қилинди

Андижонда ИИБ тезкор ходими жонига қасд қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Андижон вилояти, Избоскан туман ИИБ тезкор ходимлари С.Я ва И.Х. 22 ноябрь, тунги соат 01:30ларда хизмат вазифасини ўтаётиб, фуқаролар З.Т, С.Н, Ф.Ю, Э.Э, А.С, Х.М ва А.Ж.ни тўхтатиб, уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ўзларини таништиришини сўрашган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, фуқаро А.Ж. ички ишлар ходимлари талабига бўйсунмасдан қаршилик кўрсатган ва телефон орқали укаси С.Ж ва жияни З.Қ.ни чақирган. Улар воқеа жойига етиб келгач, бу шахслар ички ишлар ходими И.Х.ни аёвсиз уриб, тепкилаб ўлдиришади.

Шунингдек, С.Я. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

А.Ж., С.Ж. ва З.Қ.ларга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг