Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
Имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган собиқ ҳоким ёрдамчиси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда, туман ҳокимининг «Қ.» МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси Ж.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, сохта ҳужжатлар орқали 5 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 119,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни Ж.Т.нинг раҳбарлигидаги МЧЖга ўтказиш орқали ўзлаштириб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter