Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорнинг пулларини талон-торож қилган ҳисобчи аниқланди

Тадбиркорнинг пулларини талон-торож қилган ҳисобчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасида ўтказилган терговга қадар текширув давомида йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, “V.F.” МЧЖ ҳисобчиси Э.А. (муқаддам судланган) “М.Р.” ва “I.G.” МЧЖ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда жамият раҳбари Р.С.нинг электрон калитидан унинг хабарисиз фойдаланган. Улар тиббий буюмлар харид қилиш учун сохта маълумотлар расмийлаштириб, жами 746,8 миллион сўм маблағни “М.Р.” ва “I.G.” МЧЖ ҳисоб рақамларига ўтказган.

Текширув жараёнида 298,9 миллион сўмлик маҳсулотлар амалда харид қилинмагани, ушбу маблағлар нақдлаштирилиб, талон-торож қилингани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг