Самарқандда таълим бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмдан ошиқ пулни талон-торож қилди
Самарқанд вилоятида 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархларда харид қилиб, 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter